Zoomrad иловаси банк иловалари қаторига деярли 2 йил олдин қўшилган. Дастлаб, у мобил тўлов тизими ва кўп функцияли онлайн-банкингни ўз ичига олган илова эди.
Бугунги кунга келиб Zoomradʼдан 1 000 000 дан ортиқ ўзбекистонлик фойдаланади, бунинг сабаби эса осон бошқариладиган чиройли интерфейс: барча зарур тугмалар қўл остида. 2022 йил бошида фойдаланувчиларни тезкор идентификациядан ўтказиш функцияси жорий этилди, бу эса Ўзбекистоннинг исталган банкига тегишли карта эгаси фойдалана оладиган функциялар рўйхатини кенгайтирди.
Идентификациядан ўтган ҳар бир фойдаланувчи учун илова ичида онлайн депозит ва кредитлар очиш имкони пайдо бўлди.
14 ноябр куни илованинг янада кенгроқ хизматлар доирасига эга янгиланиши оммага тақдим этилди.
Zoomrad фойдаланувчилари энди иловада Visa ва Humo виртуал карталарини очишлари мумкин, бу севимли сайтлардан комиссиясиз харидлар амалга ошириш имконини беради. Бунинг учун сиз энди банкка боришингиз ва чексиз навбатларда туришингиз шарт эмас.
Виртуал Visa картаси — товарлар ва хизматлар учун тўловларни депозит ва комиссияларсиз амалга оширишга имкон беради. Aвтоматик 3D-secure хизмати ҳар қандай харидни осон ва хавфсиз қилади.
Humo виртуал картаси — контактсиз тўловларни ва хавфсиз харидларни амалга ошириш имконини беради.
“Менинг уйим” бўлими – коммунал хизматлар, интернет, телефон, иссиқлик ва бошқа хизматлар учун тўловларни ўз вақтида тўлашга имкон беради. Саҳифанинг ўзида, сиз жорий балансни кузатиб боришингиз, хизмат учун тўлашингиз, “Aвтоматик тўлов” ва “Хабарнома”ни ўрнатишингиз мумкин.
Face ID орқали идентификациядан ўтинг ва ушбу бўлимда автоматик равишда амалга оширишингиз керак бўлган барча тўловлар пайдо бўлади.
Aloqabank картаси эгалари энди Visa ва Humo карталарига пин-кодни банкка ташриф буюрмасдан, Zoomrad иловаси орқали ўрнатишлари ва пин-код 3 марта нотўғри киритилиб, карта блокланган бўлса, уни иловада блокдан чиқаришлари мумкин. Бунинг учун “смс-хабарнома” хизматини олдиндан фаоллаштирган бўлишингиз лозим.
Ўзбекистондаги ҳар бир олий ўқув юрти шартномасини Zoomrad иловаси орқали тўлаш нафақат осон, тез, балки фойдали ҳамдир!
"ОТМ шартнома тўлови" хизматини танланг, талабанинг ЖШШИРини киритинг ва дастурнинг ўзи таълим муассасаси ва шартнома бўйича қарздорлик тўғрисида барча керакли маълумотларни топади. Барча ОТМларга пул ўтказиш комиссиясиз амалга оширилади.
Картадан картага ўтказмалар учун комиссия атиги 0,5%ни ташкил этади. Бундан ташқари, сиз ҳар бир транзакциядан кешбэк оласиз.
Иловани ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.
Telegram: t.me/zoomrad_uz
Facebook: fb.com/zoomrad.uz/
Instagram: @zoomrad.uz