«ZOOMRAD» мобил иловасининг махфийлик сиёсати

«ZOOMRAD» мобил иловасининг махфийлик сиёсати

Ушбу «ZOOMRAD» мобил иловасининг (кейинчалик – «Илова») Махфийлик сиёсати (кейинчалик – «Сиёсат») Акциядорлик-тижорат «Алоқабанк» томонидан Фойдаланувчининг мобил телефони орқали ушбу Иловадан фойдаланиш жараёнида олиниши мумкин бўлган маълумотларга тааллуқлидир.

Ушбу Иловадан фойдаланиш Фойдаланувчининг ушбу Сиёсат  ва унда кўрсатилган маълумотлардан фойдаланиш тартиби билан тўла равишда рози эканлигини билдиради. Сиёсат шартларидан норози бўлган тақдирда Фойдаланувчи Иловани ишлатмаслиги лозим.

Илова мижозга Банк билан тузилган шартнома ва келишувларга асосан амалга оширилади ва улар Фойдаланувчининг шахсий маълумотларига ишлов бериш ва уларни сақлаш масалаларини тартибга солади.

Ушбу Сиёсат фақат Иловага тегишлидир. Агар маълумот бериш Фойдаланувчи томонидан учинчи тарафнинг ресурсида (ускунасида) амалга ошириш жараёнида Иловадаги ҳавола бўйича ўтган бўлса, Банк Фойдаланувчи томонидан учинчи тарафга берилган маълумотлар ва уларнинг назорати учун (оқибатлари учун) жавобгар бўлмайди.

Банк ушбу Сиёсатга Банкнинг сайтида ёки Иловада янги таҳрирдаги Сиёсатни эълон қилиш йўли билан ўзгартиришлар киритиши мумкин. Сиёсатнинг янги таҳрири билан танишиш мажбурияти фойдаланувчининг зиммасида бўлади.

1. Иловадан фойдаланиш чоғида Фойдаланувчининг мобил воситасидан олиниши мумкин бўлган маълумотлар таркиби ва мақсади (кейинчалик –«Фойдаланувчи маълумоти»):

1.1. Ускунанинг мижозлар рўйхатидаги телефон рақамлари ҳақидаги маълумотлар.

Мақсад: Фойдаланувчининг мижозлар рўйхатидаги рақамлардан Иловадаги пул ўтказмалари жараёнини енгиллаштириш мақсадида фойдаланилади. Иловани ўрнатиш жараёнида Фойдаланувчи унинг ускунасидаги телефон рақамлар рўйхатидан фойдаланиш мақсади тўғрисида қўшимча тарзда огоҳлантирилади. Иловадан фойдаланиш жараёнида телефон рақамлари ҳақидаги маълумотлар нусхаси Банк серверида қайд этилади ва даврий тарзда янгиланиб боради.

1.2. Фойдаланувчининг ускунаси жойлашган манзил ҳақидаги маълумот (уяли телефон операторининг маълумоти ва GPS сигналлари асосида).

Мақсад: Фойдаланувчини Иловадан фойдаланиш жараёнида Банк бўлинмалари жойлашган манзил ва ўзига хизмат кўрсатиш офислари, шунингдек унга ҳудудий жиҳатдан фойдаланиш имконияти қулай бўлган қўшимча сервис ҳақидаги маълумотларни бериш.

1.3. Ускунанинг камераси ёрдамида олинган фотосуратлар.

Мақсад: Иловада назарда тутилган хизматлар доирасида фотосуратларни олиш ва ишлатиш, шу қаторда Фойдаланувчининг Иловадаги кўринишида (профилида) сақлаш, тўлов ҳужжатлари ва штрихкодларни фотосуратини уларни аниқлаш ва тадбиқ этиш мақсадида ва Иловада пул ўтказмаларини амалга ошириш мақсадида ишлатиш.

1.4. Операцион тизим тури ва ускуна модели ҳақидаги маълумотлар.

Мақсад: Илова ишидаги мумкин бўлган хатоларни таҳлил қилиш ва Илова фаолиятини мукаммаллаштириш. Шунингдек таҳлил қилиш мақсадида Банк операцион тизимидаги маълумотларни бошқа ташкилотларга шахссиз ҳолатда тақдим этиши мумкин.

1.5. Фойдаланувчининг IP-манзили ва уланган тармоқ манзили.

Мақсад: Фойдаланувчи томонидан Иловадан фойдаланиш жараёнида, ҳамда молиявий операциялар амалга ошириш вақтидаги хавфсизликни кучайтириш.

1.6. Фойдаланувчи ускунасидаги SMS-хабарлар ҳақидаги маълумотлар.

Мақсад: Банк томонидан юборилган SMS-хабарларни Иловада сақлаш ва ишлатиш ( 2700 рақами орқали).

1.7. Ускунанинг микрофон мосламаси ёрдамида олинган аудио маълумотлар.

Мақсад: Фойдаланувчи Илова ёрдамида Банкка аудио қўнғироқни амалга ошириш имкониятини яратиш учун.

2. Фойдаланувчининг маълумотларини қайта ишлаш шартлари.

2.1. Ушбу Сиёсат тамойилларига биноан Банк фақат 1-бандда кўрсатилган маълумотларни ва фақат белгиланган мақсадларда қайта ишлаши мумкин.

2.2. Банк Фойдаланувчининг маълумотларини учинчи тарафларнинг ноқонуний танишувидан, фойдаланишидан, нусха олиши ва тарқатишидан мухофаза қилиш учун ўзига боғлиқ бўлган барча ташкилий ва техник тадбирларни амалга оширади.

2.3. Банк ушбу Сиёсатда белгиланган мақсадларда, махфийлик бўйича тегишли шартномалар имзоланган тарзда шерик (ҳамкор) идораларни Фойдаланувчи маълумотларини қайта ишлаш учун жалб этиши мумкин. Банк томонидан шерик идораларга Илова ишини яхшилаш йўлида шахссиз маълумотномаларни тақдим этиш шерик идоралар билан имзоланган тегишли шартномалар асосида амалга оширилади.

2.4. Фойдаланувчининг маълумотлари Банк ва шерик идоралар манбаларида Банк ва фойдаланувчи ўртасида Иловага биноан имзоланган Шартнома доирасида, шунингдек ушбу шартномалар бекор қилинган санадан бошлаб 5 йил давомида сақланиши мумкин.

2.5. Фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотлар амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига биноан давлат идораларига тақдим этилиши мумкин.

08-10-2020

Sayt materiallaridan to`liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt www.aloqabank.uz manzili ko`rsatilishi shart.