«Cashback» бўйича оферта

«ALOQAMOBILE» МОБИЛ ИЛОВАСИНИНГ «CASHBACK» ХИЗМАТИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ОММАВИЙ ОФЕРТА

АТ «Алокабанк»  (кейинги ўринларда – «Банк») ушбу билан қуйида кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишни таклиф қилади ва ушбу оферта билан тасдиқланган шартларнинг бажарилиши ушбу шартноманинг тузилиши эканлиги ва юридик аҳамиятга эга эканлигини эслатади:

1. АСОСИЙ ТУШУНЧА ВА АТАМАЛАР

1.1 Мазкур Офертада қуйидаги асосий тушунча ва атамалардан фойдаланилади.

«AloqaMobile»  мобил иловаси - бу фойдаланувчига / мол етказиб берувчиларнинг товар ва хизмат/ишларига онлайн режимда тўловларни амалга ошириш, ўзининг пластик карточкаларини бошқариш, бир банк картасидан иккинчисига онлайн режимда пул ўтказмаларини ўтказиш, шунингдек мобил банкинг функцияси томонидан кўзда тутилган бошқа хизматларни амалга ошириш имконини берадиган дастурий маҳсулот, инструмент.

 Фойдаланувчи – ўз мобил мосламасига  «AloqaMobile» мобил иловасини ўрнатган ва мосламaсидаги «AloqaMobile» мобил иловасидан фойдаланган ҳолда жамғариш дастури шартларини тўлиқ ва сўзсиз қабул қилган, вояга етган жисмоний шахс.  

Жамғариш дастури  - (бундан буён матнда Дастур) мижозларнинг товарлар ва хизматларни сотиб олиш фаоллигини оширишга қаратилган ва бонуслар (баллар, мижозни ушбу ташкилотлардан товарлар (хизматлар) сотиб олиш фаоллигини белгиловчи бошқа бирликлар) ҳисобланишини назарда тутувчи содиқлик дастурининг бир тури. Жамғарма миқдори амалга оширилган харид ҳажмига боғлиқ. Шу билан бирга, фойдаланувчи харидлардан  жамғарилган (тўпланган) бонусларни «Cashback» кўринишида олади.  

Акция – мижознинг ҳамкор товар(хизматлар)ига содиқлигини шакллантириш ва оширишга, ҳамкорнинг товар(хизматлар)ини сотиб олишда мижозларнинг фаоллигини оширишга ва чегирмалар олишга, бонусларни ҳисоблаш ва «Cashback»ни тўлашга қаратилган,  дастурнинг бир қисми бўлган ҳамкор ва/ёки унинг топшириғига биноан  дастур доирасида ўтказиладиган маркетинг тадбири.

«Cashback»  – жамғарма дастури шартларига биноан амалга оширилган  хизмат(операция)ларни тўлашга сарфланган маблағларнинг қисман қайтарилиши.

Баллар - Дастур томонидан ва / ёки акция шартларида белгиланган асослар бўйича фойдаланувчига ҳисобланган, фойдаланувчининг дастур ва / ёки акция доирасида товарларни (хизматларни) сотиб олишдаги фаолиятини тавсифловчи, фойдаланувчининг жамғарма ҳисобида қайд этилган шартли бирликлар. Бир бал  Ўзбекистон Республикасининг бир сўмига тўғри келади. Тўпланган баллар ҳисобига амалга ошириш мумкин бўлган тўлов миқдори фойдаланувчининг жамғарма  ҳисобига ёзилган баллар миқдори билан белгиланади.

Харид тўлови - Дастур ва / ёки акция шартларига мувофиқ «AloqaMobile»  мобил иловасида фойдаланувчи томонидан амалга оширилган харид учун тўлов тасдиқи. Товар ва хизматлар учун тўловни амалга ошириш  Балларни ҳисоблаш ва фойдаланувчиларга «Cashback» ни тўлаш учун асосдир.

Жамғарма ҳисоби - ва фойдаланувчи томонидан ишлатилган, ҳисобланган бонуслар ҳисобини юритиш учун ишлатиладиган, фойдаланувчининг «AloqaMobile»  мобил иловасидаги виртуал жамғарма картаси.

Оферта – Ушбу Офертани акцептлаш орқали Банк ва фойдаланувчи ўртасида масофадан туриб ёки Банкка келиб, Банк хизматларини кўрсатиш бўйича тузиладиган битим.

Акцепт – Офертанинг тўлиқ ва сўзсиз қабул қилиниши. Офертани Акцептлаш Шартнома тузилганигини билдиради ва ҳуқуқий аҳамиятга эга.

2.ОФЕРТАНИНГ МАЗМУНИ

2.1.Ушбу Офертага мувофиқ, томонлар содиқлик дастурига қўшилиш тартибини ва Жамғариш дастури доирасида фойдаланувчилар томонидан «Cashback»ни олиш шартларини белгилайдилар.

3.ОФЕРТАНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ

3.1.Ушбу Офертани акцептловчи барча шахслар (қуйида матнда «Фойдаланувчи» деб юритилади):

  1. Жамғариш дастурида қатнашишдан манфаатдор;
  2. Жамғариш дастури доирасида уларга «Cashback» ҳисобланиши ва тўланишидан  манфаатдор;
  3. банк томонидан тақдим этилаётган хизматлар шартлари билан танишиб чиққан;
  4. банк хизматларидан ўзи хақидаги маълумотларни ошкор этмасдан фойдаланиш мумкин эмаслигини тушунади ва банкка керакли маълумотларни тақдим этади;
  5. Оферта билан танишиб, офертада таклиф этилган барча шартларни қабул қилганлигини билдиради.

3.2. Ушбу оферта билан боғлиқ бўлган барча масалалар юзасидан 71-230-77-77 телефони орқали, info@aloqabank.uz электрон почта манзили орқали боғланиш мумкин.

4.ОФЕРТАНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ (АКЦЕПТНИ ЮБОРИШ ТАРТИБИ)

4.1.Жисмоний шахс «Cashback» хизматини ёқиш орқали,  дастур шартлари билан танишиб чиқганлигини, Дастурга қўшилганлигини, Дастурда иштирок этиш шартларини қабул қилганлигини ва уларга риоя қилишга рози эканлигини тасдиқлайди.

4.2.«Cashback» хизматини ёқиш пайтидан бошлаб жисмоний шахс Фойдаланувчи ҳисобланади ва Дастур доирасида Акция ва / ёки дастурда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

5.АКЦЕПТНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

5.1.Фойдаланувчи Жамғариш дастурида иштирок этишни тўхтатишга ҳақли, бунинг учун Фойдаланувчи Банкнинг «Call center»ига (71-230-77-77 ёки Банк бўлинмаларининг бирига мурожаат қилиши лозим.

6.ДАСТУР ШАРТЛАРИ

6.1.Дастур, Фойдаланувчининг «AloqaMobile»  мобил иловасидан фойдаланиш фаоллигини рағбатлантирган ҳолда, Дастурда кўзда тутилган шартларга биноан, Банк номидан Балларни ҳисоблаш ва «Cashback» тўловларини тўлашни назарда тутади.

6.2.Дастурда қатнашиш Фойдаланувчи учун ихтиёрий ва бепулдир. Дастурда иштирок этиш учун Фойдаланувчи «AloqaMobile» мобил иловасини Google Play ёки App Storeдан мобил қурилмасига юклаб олиши ва «Cashback» хизматини ёқиши керак.

6.3.«AloqaMobile»  мобил иловасида белгиланган хизматлар (операциялар)ни тўлаганлик учун, Дастур доирасида ва унинг шартлари асосида Фойдаланувчига Жамғариш дастурида Баллар ҳисобланади.

6.4.Баллар ҳисобланиши учун асос бўладиган  хизматлар (операциялар) рўйхати ва бериладиган Баллар ҳажми «Cashback» бўлимида келтирилган.

6.5. Фойдаланувчи Иловадан фойдаланганда ва Жамғариш дастурида иштирок этганда, ўзи тўғрисида ошкор бўлган маълумотлар, Банк ва Фойдаланувчи ўртасидаги муносабатлар Банкнинг махфийлик сиёсати билан тартибга солинади.

6.6. Банк томонидан Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини қайта ишлаш содиқлик дастури доирасидаги мажбуриятларни бажариш, шу жумладан Фойдаланувчига техник қўллаб қувватлаш ва хизмат кўрсатишни таъминлаш, шунингдек Фойдаланувчи томонидан  харидларни амалга оширишда уни идентификация (аутентификатсия) қилиш учун амалга оширилади.

6.7.Дастур шартлари Банк томонидан барча Фойдаланувчилар пуш-хабарномалар орқали хабардор қилинган тақдирда ва сайтда янгиликлар эълон қилинганда ўзгартирилиши мумкин.

7.БОНУСЛАРНИ ҲИСОБЛАШ ВА «CASHBACK»НИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

7.1.  Балларни ҳисоблаш ва «Cashback»ни тўлаш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:

     •  «Cashback» хизматини ёқиш;
     • «AloqaMobile» мобил иловасида хизмат (операциялар)ни  тўлаш.

7.2.«AloqaMobile»  мобил иловасида хизматлар (операциялар) учун тўловлар амалга оширилганда Жамғариш дастури автоматик равишда банк картасини аниқлайди ва Фойдаланувчининг жамғарма ҳисобварағига автоматик ҳисоблаш амалга оширилади.

7.3. Дастур шартларига мувофиқ Фойдаланувчига ҳисобланган Балларни Фойдаланувчи бошқа шахсга ўтказиши ва / ёки  дастурда белгиланганидан бошқа тарзда фойдаланилиши мумкин эмас.

7.4. «Cashback» суммаси  «AloqaMobile» мобил иловасида хизмат (операциялар)ни  тўлаш учун ишлатилиши  ва  Ўзбекистон Республикасидаги исталган банкнинг банк картасига ўтказилиш мумкин.

7.5. «Cashback» суммасининг минимал миқдори Банк томонидан келтирилган шартларга қараб ўзгариши мумкин.

7.6.Агар банк картасига маблағларни чиқаришда бирон бир чеклов мавжуд бўлса, бундай маълумот операция давомида кўрсатилади.

7.7. «Cashback»  тўлови Фойдаланувчининг буюртмасига асосан Банк томонидан амалга оширилади.

7.8.  Тўпланган Балларни Фойдалануви ҳар доим «AloqaMobile» мобил иловасидаги Жамғарма ҳисобида кўриб туриши мумкин.  

8.ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ

8.1.Фойдаланувчининг ҳуқуқлари:

  1. Бонусларни ҳисоблаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳар қандай саволлар ва / ёки шикоятлар, ва / ёки муаммолар юзага келганда, Фойдаланувчи Банкга мурожат қилиш ҳуқуқига эга.

8.2.Фойдаланувчининг Жавобгарлиги:

     а) Фойдаланувчининг дастурда қатнашиши бепул. Интернетга кириш, Дастур доирасида тўловларни амалга ошириш, Фойдаланувчини дастурда иштирок этиш учун зарур бўлган бошқа харажатлар Фойдаланувчи томонидан мустақил равишда қопланади.

    б) «Cashback» хизматини ёқиш орқали Фойдаланувчи кўрсатилган ҳаракатларни амалга оширишда Фойдаланувчи томонидан тақдим этилган маълумотларнинг аниқ, ишончли ва долзарб эканлигини тасдиқлайди ва кафолат беради. Акс ҳолда дастур томонидан тақдим этилган имтиёзларни олишнинг иложи бўлмаганда фойдаланувчи тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.

8.3.Банк ҳуқуқлари:

     а) Банк қуйидаги ҳолларда хизматлар (операциялар) учун Балларни ҳисобламаслик ва «Cashback» тўловини тўламаслик ҳуқуқига эга:
      • Харид «Cashback» хизмати ёқилишидан олдин амалга оширилганда;
     • ЯУПМ (UZCARD) ва МБПМ (HUMO) тўлов тизимларидаги носозлик         ҳолатларида

     • «AloqaMobile» мобил иловасидаги техник носозликлар  юзага келган ҳолатларда.

     б) Банк хатолик туфайли, дастурий таъминот ишламай қолганлиги сабабли , бошқа техник хато ёки дастур шартларига жавоб бермайдиган бошқа нотўғри хатолар натижасида ҳисобланган  Балларни, Фойдаланувчини хабардор қилмасдан  тўғирлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

 в) Фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирмаган ҳолда илова ва жамғариш дастури ва/ёки сайтни вақтинча тўхтатиб, профилактика ишларини  олиб бориш.

 г) Дастур шартларини бир томонлама  ўзгартириш, Дастур доирасида Акцияларни амалга ошириш, ўтказиш, Фойдаланувчини Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган тартибда дастурдаги иштирокини бекор қилиш.

д) Фойдаланувчини идентификация қилиш, дастурни амалга ошириш билан боғлиқ даъволарни ҳал қилиш мақсадида Фойдаланувчининг паспорт маълумотларини сўраш (электрон шаклда ёки паспортнинг сканер нусхаси сифатида).

 е) Хизмат кўрсатиш, хизмат сифатини ошириш ва ўз мажбуриятларини бажариш мақсадида Фойдаланувчининг маълумотларидан фойдаланиш ва учинчи шахсга бериш. 

9. ФОРС МАЖОР

9.1. Сув тошқини, ёнғинлар, зилзила, портлаш, тўфонлар, тупроқнинг чўкиши, эпидемиялар, ҳамда бошқа табиий офатлар, давлат органларининг қарорлари, шунингдек урушлар ёки уруш ҳаракатлари каби  енгиб бўлмайдиган куч вужудга келганда ҳамда шу каби мавжуд бўлган бошқа ҳолатларда, «AloqaMobile» мобил иловасидаги техник носозликлар ва узилишлар, шунингдек, бундай  узилишларнинг оқибатлари учун Банк жавобгар ҳисобланмайди ва тарафлар ўзларининг мажбуриятларидан тўлиқ озод этилади.

10. МАХФИЙЛИК

10.1.Фойдаланувчи ушбу Оферта бўйича  персонал маълумотларни кредит бюросига, гаров реестрига, скоринг компанияларига, мобил алоқа операторларига ва зарур бўлганда, суғурта компанияларига беришга, шунингдек хизматларни амалга ошириш ва сифатини яхшилаш мақсадида маълумотларга ишлов бериш, фойдаланиш ва учинчи шахсга тақдим этишга розилик билдиради.

10.2.Банк барча керакли маълумотни ушбу Оферта доирасида, ўз мажбуриятларни бажариш учун, учинчи шахсларга бериш ҳуқуқига эга бўлади.

10.3.Банк талаб қилиш ҳуқуқидан учинчи шахс фойдасига воз кечиши ҳолатида, ушбу Оферта бўйича барча маълумотни тақдим этиши мумкин.

11.ОФЕРТАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ

КИРИТИШ ИМКОНИЯТИ ВА ТАРТИБИ

11.1.Дастур Банк истагига кўра бир томонлама ўзгартирилиши (дастурнинг янги таҳрири) ёки Банкнинг оммавий мурожатига биноан тугатилиши мумкин.

12. ТУЗИЛГАН ТИЛ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

12.1Оферта икки тилда, давлат ва рус тилларида тузилган.

13.ОФЕРТАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ, УНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

13.1.Мазкур Оферта қайтариб бўлмайдиган ҳисобланади, уни қабул қилиш муддати  40 календар кун.

13.2. Оферта акцептланган вақтдан кучга киради ва белгиланмаган муддатга тузилади.

13.3. Мазкур Офертада кўзда тутилмаган, у билан боғлиқ бўлган барча муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан тартибга солинади.

14.НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

14.1.Мазкур дастур шартлари бўйича тузилган шартнома бўйича барча тортишув ва  келишмовчиликлар  музокаралар йўли билан, агар улар ҳал этилмаса, Банк жойлашган ердаги суд томонидан ҳал қилинади.

15.ОФЕРТАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ

15.1.Ҳужжатнинг электрон версияси банк базасида сақланади.

16.БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ

16.1.АТ «Алоқабанк» (қуйида матнда «Банк») акциядорлик жамияти шаклидаги юридик шахс қуйидаги реквизитларга эга:

а) жойлашган манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4- уй, почта индекси 100047;

б) солиқ тўловчининг шахсий рақами: 200829053;

в) Ўзбекистан Республикаси Марказий банки томонидан 27.10.2017 йилда берилган 48-сонли лицензияга эга;

г) домен манзили: www.aloqabank.uz.

АТ «АЛОКАБАНК”

Манзил: 100047, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 4-уй

Р/С 16103000900000401001

МФО: 00401, ОКЭД: 64190,

ИНН: 200829053,

Телефон: (+99871) 230-77-77

www.aloqabank.uz

электрон почта: info@aloqabank.uz

 

Sayt materiallaridan to`liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt www.aloqabank.uz manzili ko`rsatilishi shart.